Қозоғистонда Сурдлимпиада ўйинларида қатнашиш учун жамоа тўпланяпти. Ҳозир мамлакатнинг барча қисмларида турли беллашувлар ташкил этиляпти, терма жамоа шаклланяпти. Енгил атлетика спортчилари пойтахтда тўпланди. Республика биринчилигида 120 атлет қатнашди, улар 14 та турли беллашувларда қатнашди. Шу жумладан, узоқ масофага югуриш, ядро отиш, баландлик ва узоқликка сакраш, спорт юриши бор. Сурдлимпиадада Қозоғистон жамоаси 12 беллашувда қатнашади. Таъкидлаш лозимки, қулоқ ноқислигига эга спортчилар жаҳон биринчилиги май ойида Бразилияда ўтказилади.
Айгерим Қалиева, Қозоғистон терма жамоаси раҳбари:
– Спортчилар беллашувларда, Олимпиадаларда юксак кўрсаткичларга эришяпти. Масалан, аввалгисида атлетлар 3-4 тадан «олтин» медаль олган. Бу ўйинлар натижаси янада юқори бўлишига умид қиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси