Соғлиқни сақлаш соҳасида янги технологиялар. Марғулан Нуртай ўпканинг рентген суратларини автоматик тарзда таҳлил қилиб, турларга ажратувчи дастур яратди. Ёш олим айтишича, коронавирус пандемияси янги қурилма ишланмаси учун туртки берган. Назарий материални ўрганиш ва дастурни ёзиш учун муаллиф бир йил вақт сарфлаган. Мазкур сунъий интеллект дастурини олдинда апробация ва татбиқ этиш босқичлари кутмоқда.
Марғулан Нуртай, ишланма муаллифи:
- Биринчи навбатда, нейрон тармоғи модели ишлаб чиқилди. Интернет порталидан 3 мингта рентген суратларини олдик ва нейрон тармоғига ўқитдик. Оддий тил билан айтганда, нейротармоқ - компьютер нигоҳи. Ундан ҳеч нарса четда қолмайди. Мисол учун, бу технологиядан йўлларда автомобиллар тезлигини қайд этувчи «Сергек» камераларида фойдаланилади.
Янги технология кўмагида ўпка касалликларига ташхис қўйиш осонлашади, демак, дастур тиббиётчилар ишини сезиларли равишда енгиллаштиради, дейди лойиҳа муаллифи.
Хуршида Абдуллаева таржимаси