ЕGOV MOBILE орқали таҳлил натижасини олиш мумкин

ЕGOV MOBILE орқали таҳлил натижасини олиш мумкин

Қозоғистонликлар Еgov mobile орқали таҳлил натижаларини олиши мумкин. Бунинг учун Ягона интеграция портали барча лаборатория тадқиқотлари натижаларини сақлаб қўяди, дея маълум қилди республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Бу ишлар жорий йил давомида охирига етказилади. Шу тариқа, тиббий таҳлиллар натижаларини иловада кўриб бориш мумкин. Вазирликда маълум қилишларича, Еgovдаги "Саломатлик паспорти"га кўпчилик киравермайди. Чунки унда аҳоли учун зарур маълумотлар кам. Эндиликда эса янги "Егов. Саломатлик" бўлими очилади. Унда мамлакат шифохоналари ва поликлиникаларида турли препаратлар ва тиббий техника мавжудлиги хусусидаги маълумот ҳам киритилиши режалаштирилган. Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги билан бирга электрон портал орқали вакцинация бўйича маълумотларни янгилаб бориш имконияти йўлга қўйилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.