Нодир китоблар музейи – чинакам хазина

Нодир китоблар музейи – чинакам хазина

Шимолий Қозоғистон вилоят кутубхонасининг ноёб китоблар музейи маҳаллий аҳоли учун ҳақиқий хазина. Бу ерда инқилобгача бўлган даврда чоп этилган китоблар, яширин асраб келинган қўлёзмалар сақланади. Ташкилот ходимлари мустақил равишда китобларнинг кўп қисмини электрон форматга ўтказган. Музей жамғармасида уч мингга яқин қадимий асар мавжуд. Улар орасида 1938 йилда чоп этилган Жамбил Жабаевнинг шеърий тўпламини кўриш мумкин. Яна бир қизиқарли нусха – қадимий Псалтирь. Чарм билан қопланган, ёғоч муқовали мазкур китоб XVIII асрга оид.

Юлия Пискунова, Собит Муқонов номли шимолий қозоғистон вилоят кутубхонаси библиографи:

- Китобларни очганда, қўйилган штампга қараб қайси кутубхоналар орқали ўтганини, қайси хусусий коллекцияларда бўлганини биламиз. 30-йилларга оид белгилар ҳам бор. Фамилиялар ўчирилган, чизиб ташланган. Балки аввал яхшилаб кўриб чиқиб, кейин ўчиришгандир... Кухарин дейилган. У таҳририят аъзоси бўлган, отиб ташланган. Айрим китоблар бутунлай йўқ қилинган.

Виктория Хованская, Собит Муқонов номли шимолий қозоғистон вилоят кутубхонаси библиографи:

- Қўлёзмалар сақланиб қолган. Уларнинг ҳар бири бебаҳо. Тарихий, маданий аҳамиятга эга. Чунки инқилобгача босилган. Қадимий нашрлар бўлган.

Абдумалик Сарманов таржимаси