«Бўкей ўрдаси – мамлакат мероси» номи остида Миллий музейда уч муҳим сана: Қозғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги, Бўкей ўрдасининг 220 йиллиги ва республикадаги дастлабки мактаб – Жангир билим юрти 150 йиллигига бағишлаб янги кўргазма очилди. Экспозиция салкам 40 ахборот стендидан иборат, уларда ўрда тарихи ҳикоя қилинади. Бўкей хон асос солган ва Жангир хон томонидан такомиллаштирилган бу тузилма тарихи икки асрдан зиёд вақтни ўз ичига олган. XIX асрда унда маданият ва санъат, таълим ва савдо фаол ривожланган. Шу ернинг ўзида 50 та фотография асл нусхаси ҳамда 70 дан зиёд раритет экспонатлар бор. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, бу кўргазма мазмундорлиги билан ажралиб туради. Вилоятда туризмни ривожлантиришга ёрдам беради.
Нурлибек Даумов, Ғарбий Қозоғистон вилояти Бўкей ўрда тумани ҳокими:
- Бугунги кунда Бўкей ўрдасида туризмни ривожлантириш бўйича ишлар олиб бориляпти. Жорий йилнинг 10 ойида карантин чекловларига қарамай, 10 мингдан зиёд турист келди. Келгуси 5 йил давомида бу рақам 30 минга етади. Бунинг учун инфратузилмаларни ривожлантириш бўйича чоралар кўриляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси