Жорий йил биринчи ярмида Ижтимоий-тиббий суғурта жамғармаси қозоғистонликларнинг салкам ярим миллионта мурожаатини кўриб чиқди. Уларнинг кўп қисми тиббий суғурта учун бадал тўлаш, тизим ишида иштирок этиш, шунингдек, имтиёзли тоифаларга кириш ва суғурталанганлар қаторида рўйхатдан ўтишга оид. Мутахассислар берган маълумотга кўра, энг кўп мурожаат Нур-Султон, Алмати ва Чимкентдан. Уларнинг энг кўп қисми ягона контакт-марказнинг 1406 номерига тушган. Олти ой ичида мазкур линияга 389 мингдан зиёд қўнғироқ бўлган. Фойдаланувчиларнинг ҳар бир мурожаати ахборотни қайта ишлашнинг уч босқичли тизими орқали ўтган.
Забира Ўразалиева, Ижтимоий-Тиббий суғурта жамғармаси жисмоний ва ҳуқуқий шахслар билан ишлаш департаменти директори:
- 1406 қисқа рақамлари бўйича жавоб берувчи операторлар биринчи босқични рўёбга чиқаради. Операторларнинг иккинчи линияси SRM-тизимида рўйхатга олинган ва вазиятни тўлароқ ўрганишни талаб қиладиган ёки аниқлик киритиш, қўшимча ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни кўриб чиқишни талаб этувчи мурожаатларни кўриб чиқиш билан шуғулланади. Жамғарма филиали ходимлари ва тиббиёт ташкилотлари ходимларидан иборат иккинчи линия операторлари бу ишни бажаради. Контакт-марказ учинчи линиясида эса жамғарма марказий девони ходимлари фаолият юритади. Улар кўриб чиқилган мурожаат натижаларини тасдиқлайди ёки камчиликларини тузатиш учун иккинчи линияга қайтаради.
Шуни айтиш лозимки, шикоят қилиш ёки маслаҳат олиш учун колл-марказдан бошқа каналлар ҳам бор. Алоқа каналларидан бири - «Qoldau 24/7» мобиль иловаси. Унда ярим йил ичида 82 мингдан зиёд мурожаат кўриб чиқилган. Саволларни fms.kz сайти ёки жамғарманинг Telegram тармоғидаги каналига ҳам йўллаш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси