Руҳонийлар инсонийлик зарурлиги тилга олишди

Руҳонийлар инсонийлик зарурлиги тилга олишди

Дин етакчилари ҳамда юқори лавозимли шахсларнинг ҳар бир учрашуви халқда яхшиликка умид уйғотади. Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчиларининг VII съездида Ал-Азҳар ислом университети Бош имоми Шайх Аҳмад ат-Тойиб шундай фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, дунё ҳали коронаравирус муаммосидан ўзига келмасдан туриб бошқа чорлов ва таҳликаларга дуч келди. Шунинг учун ҳам Қозоғистон пойтахтида йиғилган дин етакчилари қадриятларни оммалаштириш борасида иш юритиши зарур. Эътиқодли одамларнинг ўзаро тотувлиги дунё халқи тотувлигига хизмат қилади, дейди Аҳмад ат-Тойиб.

Шайх Аҳмад Тойиб, Ал-азҳар Ислом университети бош имоми:

– Инсоният жаҳонда давом этаётган иқлим ўзгаришлари, ёнғинлар, шаҳар-қишлоқларни сув босиши, сел ва бошқа  офатлар, сув тақчиллиги, турли жонзотларнинг қирилаётгани кўриб турибди. Табиатда турли ўзгаришлар юз бераётгани сир эмас. Уларнинг ҳаммасини одамлар феъли торлиги, хасислиги, бахиллиги, бошқаларга эътиборсизлиги сабабли яратиб олганини унутмаслигимиз лозим.

Ал-Азҳар ислом университети Бош имоми фикри Рим Папасининг сўзлаган нутқига мос келди. Рим Папаси Франциск съездда одамларнинг ўртасида меҳр-оқибат йўқолиб бораётганини, ўзаро ғамхўрлик озайиб бораётганини тилга олди. Ва бундан афсусланаётганини билдирди.

Рим Папаси Франциск:

- Пандемия ва халқаро алоқалардан ташқари учинчи масала, одамларнинг ўзаро муносабатларини ҳам унутмаслик керак. Бугунги одамлар бир-бирини қабул қилиши анча қийинлашиб кетди. Ҳар куни туғилмаган гўдаклар, мигрантлар, кексалар жон бераяпти. Бизда ҳозир «ташландиқлар» маданияти бор. Одамлар бир-бирига олакўз билан қарайди. Ҳар бир инсоннинг азизлигини унута бошлаган. Қадимий нақл бор: «Homo sacra res homini». Яъни, «Инсон инсонга қадрли» дейилган. Буни эслатиб туриш зарур.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси