Давлат раҳбари педагоглар республика съездида қатнашди

Давлат раҳбари педагоглар республика съездида қатнашди

Мутлақо янги ёндашув ва замонавий технологиялардан фойдаланиш маориф тизимини қисқа вақтда, самарали  модернизациялаш имконини беради. Соҳани дунёнинг энг яхши стандартлари асосида ривожлантириш зарур. Астанадаги Педагоглар республика съезди очилишида Қосим-Жўмарт Тўқаев шундай деди. Президент иштирокчиларни Ўқитувчилар куни билан табриклади ва анжуманнинг аҳамиятини таъкидлади. Давлат раҳбари фикрича, педагог – миллатнинг янги сифатини шакллантиришда энг муҳим ҳалқа. Шунинг учун малакали кадрларни етиштириш жуда муҳим.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Уч йил ичида 220 нафар ўқитувчи «Бўлашақ» дастури асосида хорижда ўқиб келди. Ўқитувчи касбини танлаган ёшларга талаб ошди. Педагогика ихтисослигини танлаган талабалар стипендияси 2,5 марта ошди. Бир сўз билан айтганда, малакали ўқитувчилар тайёрлаш масаласи устуворлигича қоляпти.

Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз нутқида мактабларда хавфсизликни таъминлаш, рақамли ечимларни ривожлантириш, янги илм масканлари қуришга тадбиркорларни жалб этиш масалаларини ҳам тилга олди. Президент таъкидлашича, сифатли таълим билан бирга маънавий тарбия ҳам муҳим. У қишлоқ таълими муаммоларига алоҳида тўхталиб ўтди. Қосим-Жўмарт Тўқаев фикрича, қишлоқ мактабларини интеллектуал ва ижтимоий марказ сифатида ривожлантириш керак. Шунингдек, Давлат раҳбари уч йил ичида камида мингта мактабни энг янги ускуналар билан жиҳозлаш кераклигини тилга олди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Менинг ташаббусимга кўра, «Шинам мактаб» лойиҳаси рўёбга чиқарилмоқда. Икки йил ичида барча минтақаларда, жумладан, қишлоқларда юзлаб таълим даргоҳлари қурилади. Шу тариқа биз уч сменали таълимдан қутуламиз.

Астана ва бошқа бир қатор вилоятлардан келган ўқитувчилар маориф соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар билан чиқди. Анжуман ниҳоясида Давлат раҳбари қатор педагогларга маориф соҳасида эришган юксак муваффақиятлари ва Қозоғистон тараққиётига қўшган салмоқли улуши учун «Қозоғистонда хизмат кўрсатган устоз» унвонини берди. Абдумалик Сарманов таржимаси.

ниҳоясида Давлат раҳбари қатор педагогларга маориф соҳасида эришган юксак муваффақиятлари ва Қозоғистон тараққиётига қўшган салмоқли улуши учун «Қозоғистонда хизмат кўрсатган устоз» унвонини берди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.

Абдумалик Сарманов таржимаси.