Нидерландия қироллиги Бош вазири қозоғистонлик талабалар билан учрашди. Амалий сафари давомида Марк Рютте Мақсут Нариқбаев университетида бўлажак ҳуқуқшунослар ва иқтисодчиларнинг саволларига жавоб берди. Муҳтарам меҳмон учрашув давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни алоҳида кўрсатиб ўтди. Суҳбатда томонларнинг савдо-иқтисод ва бошқа соҳаларда амалга ошираётган ишлари кенг муҳокама қилинди. Бош вазир навбатдаги босқичда Қозоғистон ва Нидерландия яшил энергетика соҳасига алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади.
Марк Рютте, Нидерландия қироллиги Бош вазири:
– Икки давлат ўртасида муҳокама қилинган яна бир муҳим масала – сув захираларидан унумли бошқаришдан иборат. Жорий йилда Қозоғистон сув тошқинларига дуч келганилан хабардормиз. Биз учун мамлакатингизга ёрдам кўрсата олишни - шараф. Ва бу борада биздан олиш мумкин бўлган билимлар борлиги ҳам сир эмас. Энергетика бўйича ҳамкорлик қилиш ҳам жуда муҳим масала.
Абдумалик Сарманов таржимаси.