Сунъий идрок соҳасида Марказий Осиё ва Туркий дунё миқёсида Қозоғистон нуфузи ошиб бормоқда. Нейротармоқлар бўйича тайванлик машҳур эксперт Ли Кай-Фу шундай деди. У мамлакатнинг рақамли технологияларни ривожлантириш соҳасидаги салоҳиятини юқори баҳолади, муваффақиятли ва самарали иш олиб бораётган интеллектуал агентлар, ўз ҳисоблаш қувватлари мавжудлиги, AlemLLM очиқ модели ва бошқаларни кўрсатиб ўтди.
Ли Кай-Фу, сунъий интеллект соҳасида эксперт, тадбиркор:
– Бу Қозоғистоннинг Марказий Осиё ва Туркий дунёда сунъий идрок бўйича пешқадамлигини таъминлайди. Қўшни давлатларга иқтисодиётни юксалтирувчи туркий модель яратишда ёрдам беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

