NICKELODEON HD шоуси – қозоқ тилида!

NICKELODEON HD шоуси – қозоқ тилида!

Энди Nickelodeon HD каналидаги телевизион шоуларни қозоқ тилида томоша қилиш мумкин. Paramount компаниясининг МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари бўйича болалар ва кўнгилочар брендларини ривожлантириш вице-президенти Мария Косарева таъкидлашича, мактабгача таълим учун қаҳрамонлар томошабиннинг она тилида куйлайдиган қўшиқлар жуда муҳим. Глобал медиагуруҳ бу масалага катта эътибор беради. Шу кунгача 70 дақиқали қўшиқлар таржима қилинди, бу йўналишда иш давом этяпти. Ҳозирча мактабгача, кичик ва ўрта мактаб ёшидаги аудитория ҳамда ўсмирлар учун контент тайёрланмоқда.

Мария Косарева, Paramount компаниясининг мдҳ ва болтиқбўйи мамлакатлари бўйича болалар ва кўнгилочар брендларини ривожлантириш вице-президенти:

- Биз фақат маҳаллий дубляж студиялари билан ишлаяпмиз. Алмати ва Нур-Султонда ҳамкорларимиз бор. Уларни танлар эканмиз, овоз сифати масаласида бутун дунёда мавжуд даражада талаб қўямиз. Ҳозир овозлар ва таржима такрорланиб қолмаслигини ҳисобга олиб, контентни студияларга тарқатганмиз. Чунки ҳар бир телевизион шоу ўзига хос. Шунинг учун ҳам дастлаб контентга киритилган мазмунни сақлаб қолиш, болаларга ўз она тилида яқин ва тушунарли бўлишига эришиш жуда муҳим. Саъй-ҳаракатларимиз оқибатида эришилган сифат даражаси аудиторияга ва ҳамкорларимизга маъқул келганидан жуда хурсандмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.