Ёш тадбиркорларга 5 мингта грант ажратилди

Ёш тадбиркорларга 5 мингта грант ажратилди

Йил бошидан буён ёш қозоғистонлик тадбиркорлар бир ярим мингдан кўпроқ микрокредит ва 5 мингта грант олишга муваффақ бўлди. Янги бизнес-ғояларни рўёбга чиқариш учун уларга давлат ёрдами бериляпти. Ҳукумат йиғилишида Бош вазир Алихан Смаилов таъкидлашича, ёш бизнесменлар танлов асосида йилига 2,5 фоиз устамали кредит олиши мумкин. Бу эса кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда янги иш ўринлари яратилиши, ёшларни ишга жойлаштириш учун хизмат қилади. Бунинг учун ўз ишини ривожлантиришда давлат грантлари ёки микрокредитлар олишга доир ахборот-тарғибот ишлари фаоллаштирилди.

АЛИХАН СМАИЛОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ:

- Барча кўрсатилган чора-тадбирлар аҳоли турмуш даражасини оширишга хизмат қилади. Бу масалада қуйидагиларга эътибор бериш лозим. Биринчидан, вилоят ҳокимлари минтақа бандлик харитасининг рўёбга чиқарилиши, микрокредитлар берилишини эътиборида тутиши шарт. Ёшлар доимий иш ўринларида меҳнат қилишига эътибор қаратиш зарур. Иккинчидан, Молия вазирлиги Меҳнат вазирлиги билан бирга ёшларга микрокредит ажратиш масаласида маблағни қайта тақсимлаши зарур.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.