Ереванда арман тилида чоп этилган «Қозоқ халқ эртаклари» тақдимоти ўтказилди

Биринчи марта арман тилида қозоқ халқ эртаклари тўплами чоп этилди. Нашр Қозоғистон мустақиллиги кунига бағишланди ва Ереванда тақдимоти ўтказилди. Унда сеҳрли ва ғайриоддий хилқатлар ҳақида ҳамда сатирик йўналишдаги асарлар, шу жумладан, Алдар-Кўса саргузаштлари жамланган. Тўплам устида ишлаган таржимонлар ва адабиётшунос олимлар таъкидлашича, уларнинг хизмати маҳсули барча ёшдаги арман китобхонлари ичидан ўзининг ўқувчиларини топади. Дипломатлар фикрича, нашр икки давлат ва халқ ўртасида маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади. Эслатамиз, аввалроқ «Қозоқ адабиёти антологияси», Абайнинг «Қора сўзлари», Мухтор Авезовнинг «Абай йўли» асари чоп этилган эди.

Варужан Хастур, таржима муаллифларидан бири:
- Эртакларнинг теран томирлари тарихга таянади. Улар халқнинг қалбини акс эттиради. Таржима давомида кўплаб қозоқ эртаклари сюжети, маънавийлик даражаси халқимизникига ўхшашлиги мени қувонтирди. Бу китоб халқларимиз дўстлиги рамзига айланади, деб ўйлайман.

Александр Сафарян, таржима муаллифларидан бири:
- Бу китоб Қозоғистон Республикаси элчихонаси ва Ереван давлат университети ўртасида ҳамкорликда чоп этилган тўртинчи нашр. Биз Қозоғистон университетлари, институтлари, Фанлар академияси билан ҳам, ушбу халқ адабиётчилари, қозоқ қаламкашлари билан ҳам ҳамкорлигимиз давом этишига жуда қаттиқ умид қиламиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.