Қозоғистон Машғулотлар миллий классификаторига янги касблар киритилди. Бу йўналишда
иш олиб бораётган Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ходимлари
берган маълумотга кўра, салкам мингта касб-ҳунардан 840 таси ҳисобга киритилди.
Масалан, «муҳандис-биомедик» касблар гуруҳига биомуҳандис-тадқиқотчи ва биотиббиётчи
муҳандис қўшилади. Тиббиёт ходимлари қаторига паллиатив тиббиёт шифокори ва диабетолог
киритилади. Дрон ёки учувчисиз ускуна оператори, рақамли
зироатшунос, дижитал технолог, экоаналитик каби мутлақо янги касблар пайдо бўлади. Таъкидлаш лозимки, ушбу классификатор давлат органлари, ҳокимликлар, Касаба
уюшмалари федерацияси ва Тадбиркорлар миллий палатаси билан биргаликда ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, иш берувчилар ҳамжамияти, касбий стандартлар
яратувчилар ва Янги касблар ҳамда малакалар атласи муаллифлари фикрлари ва таклифлари ҳисобга олинди. Лойиҳа муҳокамага қўйилган.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.