Қозоғистон пойтахтида Ади Шарипов ҳақида фильм намойиши ўтди

Қозоғистон пойтахтида Ади Шарипов ҳақида фильм намойиши ўтди

Нур-Султонда «1941 йил ёзи» фильмининг ёпиқ намойиши ўтказилди. Тадбир Қозоғистон ва Беларусь ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган. Ҳақиқий воқеаларга асосланган картина қозоқ қаҳрамони Ади Шариповнинг жанговар йўлига бағишланган. У Улуғ Ватан уруши йилларида фашистлар босиб олган Беларусь республикаси ҳудудида душманга қарши курашган. Асосий саҳналар мазкур мамлакатда суратга олинди, шунингдек, Алмати вилоятида ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Таъкидлаш лозимки, Ади Шарипов – қозоқ олими, ёзувчи ва жамоат арбоби. Биринчилардан бўлиб белорус ўрмонларида партизан отряди тузган.

Павел Утюпин, Қозоғистондаги Беларусь элчиси:

- Улар кам қолди, Қозоғистонда атиги 600  нафар атрофида уруш фахрийси ҳаёт. Улуғ Ватан уруши юкини ҳис этган, барча синовларни унутмаган авлод аста-секин бизни тарк этяпти. Шунинг учун ўша давр ҳақида хотираларни бевосита тақдим этиш имкони йўқ. Демак, замонавий авлодга уруш даҳшатини, қийинчиликларини кўрсата оладиган фильмлар зарур. Бундан мақсад битта – воқеалар яна такрорланмаслиги лозим.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.