Швейцариянинг Берн шаҳрида туркий халқлар битиклари халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбайжон амалий санъат усталари қатнашди. Экспозицияга петроглифлар, битиклар, тамғаларнинг сангтарошлик воситасида яратилган замонавий бадиий нусхалари қўйилди. Тақдим этилган ишлар туркий халқлар маданий мероси ва идентификациясини акс эттиради. Бундан ташқари, кўргазмага келган ҳар бир одам сангтарошлик ишида ўзини синаб кўриши, қадимий усталар каби ўзининг тимсоли ёки петроглифини яратиши учун имкон берилди. Шунингдек, мастер-класслар ўтказилди. Таъкидлаш лозимки, тадбирни Туркий маданият ва мерос халқаро жамғармаси ҳамда Қозоғистоннинг Швейцариядаги элчихонаси ташкил қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.