Nazarbayev University ўқишга кириш шартларини енгиллаштирди

Nazarbayev University ўқишга кириш шартларини енгиллаштирди

Nazarbayev University да янада кўпроқ талаба ўқий олади. Энди олий таълим даргоҳига тижорат асосида — янгиланган талаблар асосида кириш мумкин. Масалан, мактаб ўқувчиси университет олди тайёргарлик курсига киришни истаса аттестатининг ўртача балли 5 дан 3,5 бўлиши керак. Бакалавриатга – 4 балл етарли. Университетга кириш учун инглиз тилида топширилган ЕНТ баллари ҳам ҳисобланади. Биринчи дастур учун – 75, иккинчиси учун – 85 балл керак. IELTS бўйича тегишлича 5,5 ва 6 олиниши зарур.

Луис Рохас, NU дипломдан кейинги таълим бўйича ассоциацияланган провости:

- Биз белгилаб бераётган ўқишга кириш тартиби халқаро амалиётга асосланган. Энгн юқори стандартларга қараб иш тутаяпмиз. Шу тариқа Университетга янада кўпроқ қозоғистонлик талабалар жалб эта оламиз, деб ўйлайман. Такомиллашишда давом этамиз ва яқин келажакда энг кучли 300 университет қаторига кириш ниятидамиз.

Марказий Осиёдаги энг яхши олий таълим даргоҳида биринчи навбатда таълим дастурлари такомиллаштирилади. Улар рўйхати кенгаяди. Бизнес, Давлат сиёсати ва Тиббиёт мактабларида янги йўналишлар очилади. Тиббиёт мактабида саккиз йил ўрнига олти йилда иккита диплом олиш имконияти яратилади.

Асель Увалиева, Nazarbayev University вице-президенти:

- Биз аста-секин робототехника, компьютер фанлари, айти каби янги таълим дастурларини ишга туширамиз, бугунги кунда бизда тайёрланган компьютер сайенс дастурига талаб жуда катта, унга кўплаб талабалар ўқишга киряпти, у аъло натижалар берувчи жуда сифатли дастур.

Битирувчиларнинг 98 фоизи ишга жойлашаяпти. Nazarbayev University дипломини олган бакалаврлар, магистрлар ва докторлар энг илғор халқаро компанияларда қадр топяпти. Марказий Осиёдан хорижлик талабаларни жалб қилиш кўзда тутилган. Келгуси йил учун ҳужжат қабул қилиш бошланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси