Марказий Осиё олимлари Қозоқ давлатчилиги тарихини муҳокама қилди

Астана шаҳрида Марказий Осиё ва туркий дунё олимлари ҳамда экспертлари азалий илдизлардан бугунги кунгача Қозоқ давлатчилиги тарихи ва юксалишини муҳокама қилди. Евроосиё Миллий университетида конференция ва машҳур тарихчи Сатай Сиздиқовнинг тадқиқотлар тўплами тақдимоти ўтказилди. Анжуман иштирокчилари профессорнинг Қарлуқ ва Қорахонийлар давлати қўлёзмалари ҳамда маданияти билан боғлиқ ишларига юқори баҳо беришди. Айнан мазкур салтанатлар Қозоқ давлатчилигини бунёд этилиши учун пойдевор бўлди. Олимлар ўз маърузаларида унинг кўп асрлик йўлини асослаб беришди. Бу мамлакатимиз ва бошқа туркий дунё давлатлари тарихини ўрганишда маёқ бўлиб хизмат қила олади.

Баубек Сомжурек, Л.Н. Гумилёв номли Евроосиё миллий университети Олий таълим мактаби директори:

- Тарихчилар олдига катта вазифа — бой тарихимизни тафсилотлари билан очиб бериш талаби қўйилди. Мамлакатимиз президенти Марказий Осиёда интеграция жараёнлари тарафдори, бунда фақат сиёсий-иқтисодий эмас, илмий-техник муносабатларнинг ҳам чуқурлашиши кўзда тутилган. Ҳозир минтақа олимлари биргаликда иш юритаяпти. Илмий коллаборацияга киришишди, ҳамжиҳатликда тарихни синчиклаб ўрганишяпти.

Рахмаил Сафаров, Тожикистон миллий университети илмий ходими:

- Ушбу майдонча бизнинг келажакда қандайдир қўшма лойиҳалар яратишимиз, тарихнинг мавҳум саҳифаларини очишимизни тақозо этади. Марказий Осиё минтақаси, барча республикалардан олимлар тўпланган, улар ўзларининг, менимча, ўта сермазмун маърузалари, мақолалари билан тарихнинг номаълум саҳифаларини тўлдиришга салмоқли улушини қўшади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.