Хорижий олий таълим даргоҳлари филиаллари кўргазмаси бўлиб ўтди

Хорижий олий таълим даргоҳлари филиаллари кўргазмаси бўлиб ўтди

Тарозда хорижий олий таълим даргоҳлари филиаллари кўргазмаси бўлиб ўтди. 20 дан зиёд университет ўзи ҳақида маълумотлар тақдим этди. тадбитрдан мақсад – минтақа ёшларига икки дипломли таълим тўғрисида маълумот бериш, мамлакатдан чиқмаган ҳолда халқаро тажрибага эга бўлиш имконини яратиш. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда республикада 23 та филиал очилган. Бу йўналишда ишлар давом этяпти. Жорий йилда Қозоғистон  яна 11 та хорижий таълим даргоҳи билан шартнома тузиш ниятида. Буларнинг ҳаммаси халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва турли давлатлар билан илмий лойиҳаларни рўёбга чиқаришга йўналтирилган. 

Алдияр Зайнитдинов, ўқувчи: 

- Ушбу тадбирлар туфайли биз хорижий таълим даргоҳлари ва уларнинг филиаллари ҳақида кўпроқ маълумот оламиз. Янги имкониятлар кашф этамиз, дейиш мумкин. Умуман олганда, мен келажакда халқаро муносабатлар билан боғлиқ йўналишда ишлашни истардим. Шу соҳага боғланишни хоҳлайман. 

Абдумалик Сарманов таржимаси