Жорий йилда халқ
ёзувчиси, Қозоғистон давлат
ва жамоат арбоби Абиш Кекилбаев 85 ёшга тўлган бўларди. У жуда ёшлигидан дунё адабиётида ўз асарлари танилди. «Жар бошида» қиссаси ҳамда «Ҳулкар» ва «Диққат маркази» романлари билан машҳур бўлди. 2019 йилда Манғистау вилояти Тарих-ўлкашунослик
музейига унинг номи берилди. Музейда юбилярга
бағишланган кўргазма очилди, Жами 380 тадан зиёд қимматли экспонат, шу жумладан, ёзувчининг шахсий буюмлари, китоблар, қўлёзма ва фотографиялари тақдим этилди.
Нургуль Жўлдиқизи, А. Кекилбаев
номли Манғистау вилояти Тарих-ўлкашунослик музейи бўлим мудири:
– Адибнинг Япония сафари ҳақида йўлномаси ҳам
бор. Музейда «Қатор-қатор турналар» ва «Уя ва пайкон» асарларининг қўлёзмаси сақланаяпти.
Шоир Едильбек Дуйсен - Абиш Кекилбаев ижодининг
мухлиси. Болалигидан унинг
адабий мероси билан таниш. Роман ва қиссалари бир қанча марта такрор ўқиган. Китобхоннинг фикрича, бу ҳолат асар мазмунини, маънавий қийматини чуқур
англашга ёрдлам беради.
Едильбек Дуйсен, шоир:
– Абиш Кекилбаевнинг дунёқарашини самолар қадар юксак дея оламан, унда қозоқ дунёқараши, Манғистау афсоналари ва инсон руҳияти уйғунлашиб кетган. Ҳаммаси жуда чуқур ва кўп қаватли. Бундан ташқари, менимча, унинг «Афсонанинг охири» асарини ҳар бир инсон боласи ўқиши керак. Уни немис тилига таржима қилишган фақат Германия
китобхонлари эмас, адабий танқидчилар ҳам катта қизиқиш билдирганини жуда яхши
хотирлайман.
Таъкидлаш лозимки, Абиш Кекилбаев ўз ҳаётини Ватан
хизматига, мустақил Қозоғистоннинг
оёққа туриши ва мустаҳкамланишига бағишлади. У қозоқ адабиётини ривожлантириш, халқ маънавиятини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди. Эришган ютуқлари учун унга «Қозоғистон Меҳнат қаҳрамони» унвони берилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

