Қозоғистоннинг 22 та олий таълим
даргоҳи талабалари «Ёш олим» республика илмий конференциясида қатнашди.
Назарбаев Университетда еттинчи марта Фан ходимлари кунига бағишланган
анъанавий тадбир ўтказилди. Ёшлар форуми муҳим сана — Абай Қўнонбоевнинг 180
йиллигига бағишланган.
Талабалар буюк қозоқ шоири ва файласуфи феномени ва унинг 21-аср
таълим илм-фан майдонидаги ўрнини муҳокама қилишди. Бундай конференция ва мунозаралар
талабаларнинг қозоқ тилида чуқур тадқиқотлар олиб бориши, нотиқлик
санъатини чархлаши учун керак, дейди ташкилотчилар. Айни вақтда, қозоқ арбоблари
ишларини ўрганишга қизиққан ёшларнинг илмий ҳамжамиятлари шаклланишига олиб
келади.
Мейрамгуль Кусаинова, NU Қозоқ тили ва
туркшунослик кафедраси профессори:
- Умуман олганда, мактаб дастури янгича
нигоҳ, мутафаккир асарларини таҳлил қилиш, шахсини англаш, у яшаган даврни
тушуниш Абайга нисбатан ҳурматни шакллантириш учун хизмат қилиши керак. Шунинг
учун талабалар Абай ишларини, қўшиқларини замонавий тамойилларни ҳисобга олиб
синчиклаб ўрганишса, бу уларнинг кучли шахс бўлиб етишишига ёрдамлашади.

