Франция Қозоғистон билан
сунъий интеллект ва рақамлаштириш соҳаларида ҳамкорлик қилиш ниятида. Астанада
бўлиб ўтаётган Digital Bridge форумида ушбу мамлакатдан саккизта юқори технологик
компания иштирок этди. улар мамлакатимизни АI-ечимларни жорий этиш учун қулай
жой сифатида кўряпти. транспорт соҳасидаги инновацияларга алоҳида эътибор
бериляпти. Alstom компанияси ҳозирнинг ўзида Қозоғистонда локомотивлар
чиқаряпти, сервис йўналишини ривожлантиряпти. Бундан ташқари, дастур
таъминотини йўлга ишлаб чиқилади.
Жером Буае, Alstom компанияси
Ғарбий ва Марказий Осиё йўналиши бошқарувчи директори:
- Бугунги кунда биз
Қозоғистонда дастур таъминотини ривожлантиряпмиз. Чунки саноат фаолиятининг кўп
қисмини шу ерда амалга оширамиз. Натижада, СИдан фойдаланиладиган рақамли ва IT-экотизимининг
бир қисмига айланаётганимиздан, ёш қобилиятларга ёрдам бераётганимиздан, рақамлаштиришга
ҳисса қўшаётганимиздан мамнунмиз.
Бошқа француз иштирокчилар
бизнес ва давлат органлари учун ихтисослашган майдончалар яратиш ниятида. Улар
корхоналар ни тўлиқ рақамли ҳудудга кўчиришни, Қозоғистондаги ҳамкорлар билан
узоқ муддатли алоқалар боғлашни ўйлаяпти.
Шарль Шокр, KSAAR компанияси
ривожлантириш менежери:
- Биз код қўйилмаган,
оддий формулярлар, ҳужжатлар яратишга имкон берувчи майдонча ишлаб чиқяпмиз. У
ерда катта корхоналар фаолиятини бошқариш имконини берувчи илова ҳам бўлади. Ушбу
кўргазма Қозоғистон корхоналари билан ҳамкорлик ўрнатиш учун жуда яхши имконият.
Менимча, келажакда контракт тузиш ҳақида ўйлай оламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

