Шимолий Қозоғистон
вилоятида креатив IT-марказлар тармоғи ривожлантириляпти. Шулардан бири
Тимирязев туманида иш бошлади. У минтақада режалаштирилган 13 марказнинг
еттинчиси. Ташкилот Digital Aimaq лойиҳаси доирасида иш юритяпти ва жойларда
тузилаётган таълим, креатив саноат ва технологк ечимлар экотизимининг бир
қисмига айланади. Унда ўқувчилар ва талабалар, шунингдек, катталар шуғуллана
олади. шу тариқа улар рақамлаштирилган даврнинг асосий малакаларини ўзлаштиради.
Янги марказнинг ўз ишланмаларига эга дастлабки резидентлари пайдо бўлди. Данил
Степаненко ишлаб чиққан Sabaq майдончаси онлайн-курслар, мураббийлар ва
лойиҳалар фаолиятини ўзаро боғлайди, ўқувчиларга ёрдам беради.
Данил Степаненко,
11-синф ўқувчиси, Sabaq майдончаси
асосчиси:
- Ҳозирнинг ўзида
Қозоғистонда юз нафардан зиёд ўқувчи иловамиздан фойдаланяпти. IT-маркази унинг
ривожланишига, рисоладагидек ишлаб кетишига ёрдам беришини кутяпман. Шу тариқа
у бошқа болалар ўз лойиҳаларини рўёбга чиқаришига ёрдам беришига, жамият учун
фойдали нималардир амалга оширишига кўмаклашади.
IT-марказ таркибида
бир қанча зона бор. Таълим зонасида ўқувчилар дастурлаш бўйича дастлабки
қадамларни қўяди, коворкингда биргаликда ишланмалар яратиш, технологиялардан
фойдаланиш бўйича ечимларга келишади. Учинчиси – гейм-зона. Унинг концепцияси
вилоятнинг 13 та тумани ўртасида ягона рақамли тармоқ яратишга қаратилган.
Таъкидлаш лозимки, Шимолий Қозоғистон вилоятидаги қишлоқларда IT-марказлар очиш
тажрибаси Қозоғистон бўйлаб тарқаляпти. Чунки у рақамли инфратузилмалар олис
туманларда ҳам кўнгилдагидек ишлай олишини кўрсатди.
Ерлан Жаров,
Шимолий Қозоғистон вилояти, Тимирязев тумани ҳокими:
- Тумандаги
IT-маркази рақамлаштириш ва иқтисодни ривожлантиришга катта туртки беради.
Бизда 3D-принтер, турли сканерлар, юқори қувватга эга компьютерлар бор.
IT-марказ юқори тезликда ишловчи интернет билан таъминланган. Унга ёшлар ҳам,
катталар ҳам кела олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

