«Бўлашақ» стипендиясига номзод танлаш қоидалари ўзгарди

«Бўлашақ» стипендиясига номзод танлаш қоидалари ўзгарди

Қозоғистонда халқаро «Бўлашақ» стипендияси учун номзодларни саралаб олиш қоидалари ўзгарди. Ҳукуматда тегишли қарор қабул қилинди. Эндиликда иштирокчилар танлови саралаш механизмига асосланади. Босқичлардан бирортасида етарли миқдорда балл йиға олмаган номзодлар кейинги турга ўта олмайди. Бундан ташқари, зарур ҳужжатлар рўйхатига рағбатлантирувчи хат қўшилди. Қолаверса, саралашдан ўта олмаган даъвогарлар жорий тақвим йилининг ўзида қайта ариза бериши мумкин. Давлат хизматчилари тил курсларида қатнашиш имконияти билан «магистратура» дастури бўйича қайта ўқишлари мумкин. Дастур битирувчилари Қозоғистон аъзо бўлган халқаро ташкилотларда, жумладан, БМТ, ЮНЕСКО, ШҲТ ва бошқа тузилмаларда иш тажрибасидан ўтиш имкониятига эга бўлади. Таъкидлаймиз, янги қоидалар «Бўлашақ» дастурини такомиллаштириш ва мамлакатимиз иқтисодиётининг турли соҳалари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси