Алматида прошел кенг
кўламли «Дўмбира овози» болалар флешмоби ўтказилди. 200 та таълим даргоҳида илм
олувчи 11 мингта ўқувчи бир вақтнинг ўзида дўмбирада битта попурри ижро этди. Шу
тариқа, Наврўз рафасида янги миллий рекорд ўрнатилди.
Сакен Аралбаев, Алмати
шаҳри Таълим бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи:
– Тадбирдан
мақсад — маданий қадриятларни оммалаштириш, ёшлар ўртасида миллий идентикани
тарғиб этиш, миллий бренд — дўмбирани оммалаштириш.
Адель
Кулмаханова, ўқувчи:
- Бу тадбирда
қатнашаётганимдан жуда мамнунман. Уч ёшимдан бошлаб дўмбира чертаман. Мактабимизда
тўгарак бор, мусиқа чалишни ўргатишади. Адай, Балбирауин, Еркесилқим, Ата
толғауи каби асарларни ижро этдик.
Дастурга машҳур
қозоғистонлик бастакорлар асарлари, анъанавий куйлар киритилди.
Аввалги рекорд
Талдиқўрғанда кузатилганди. Унда 5 минг киши бир вақтда куй ижро этган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

