Минскдаги Мухтор Авезов номли ўрта мактабда қозоқ тили ўрганилади

Минскдаги Мухтор Авезов номли ўрта мактабда қозоқ тили ўрганилади

Минскда қозоқ тили ўқитилади. Мухтор Авезов номли ўрта мактабда. Тил ўрганган ўқувчилар келажакда махсус олимпиадаларда қатнашиши мумкин. Таълим даргоҳида таъкидлашларича, шу тариқа Қозоғистон адабиёти ва тарихи анча қизиқарлироқ бўлади. Шунингдек, ҳар йили мактабда Абайхонлик ва Мухтор Авезов ижодийга бағишланган кунлар ташкил қилинади. Эслатамиз, умумий таълим даргоҳига 2009 йилда буюк қозоқ сўз устаси, маданият арбоби Мухтор Авезов номи берилган. Белорус мактаби базасида буюк ал-Форобий кабинете очилган.

Вадим Панасевич, директор школы имени Мухтора Ауезова:

Мазкур кабинет базасида қозоқ тилини ўрганишни истаётган ўқувчилар, катта ёшли фуқаролар етарлича топилади. Биз бу масалани фаол муҳокама қиламиз. Она тилини мукаммал биладиган юртдошларимиз билан онлайн алоқа боғлаган ҳолда, машғулотлар ўтказилади. Қозоғистондан тилни яхши билаган мутахассислар таклиф қилинади. Буларнинг ҳаммаси малакаларни такомиллаштириш учун зарур бўлган бебаҳо тажриба.

Станислав Будницкий, ўқувчи:

Менга қозоқ тарихи, тили ёқади. Бизда қозоқ тилини ўқитиш синфлари очилган. Ва мен бу дўст давлатга борганимда у ердаги одамлар билан она тилида гаплаша олдим. Мен Қозоғистон халқи қандай яшашини кўришни истадим.

Абдумалик Сарманов таржимаси