– Синиқ муйиз – қозоқча нақш тури. Мана бу гуллар, бу эса қизғалдоқ қуроқ...
Шимолий қозоғистонлик ҳунармандлар V-Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида хорижлик меҳмонларни ҳайратга солишни ният қилган. Албатта, кутилмаган совғани ўз меҳнати, маҳорати билан тайёрлаш кўзланган, бу – қўлда тикиладиган дунёдаги энг узун қуроқ кўрпа. Ҳунармандлар уни ушбу йирик спорт тадбири учун махсус тикади. Мазкур иши орқали улар Гиннесснинг рекордлар китобидан жой олишни мўлжаллаяпти. Олдинга қўйилган мақсадга эришиш учун Ғалия Амантайқизи бутун минтақадан 10 нафар ҳунармандни бир ерга тўплади, улар халқона ҳунарни оммалаштириш билан шуғулланади. Дарвоқе, ўтган йили Шимолий Қозоғистонда яшовчи чеварлар «Аламан қурақ» танловида иштирок этган ва Қозоғистон Рекордлар китобига киритилган.
Ғалия Амантайқизи, чевар:
– Биз 8 сентябрда бўлиб ўтадиган этноовул очилишида иштирок этамиз. Дизайнерлар бизга тикиладиган кўрпа эскизини юборди. Шимолий Қозоғистондан 9 нафар чевар биттадан кўрпа тикиши керак. Ҳар бирининг узунлиги - 2,5 метр. Мен тўртта кўрпани тикиб бўлдим. Бешинчисини тугатишим керак.
Эслатамиз, Астанада бўлиб ўтадиган V-Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларини 100 мингдан ошиқ сайёҳ томоша қилиши кутилмоқда. Улар фақат миллий спорт турлари билангина эмас, балки кўчманчи тамаддуннинг кўҳна маданияти билан ҳам яқиндан танишиши мумкин бўлади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси