Москвада Астана
маданияти кунлари ўтяпти. Ёш томошабинлар мусиқали театри артистлари
пойтахтдаги Драма санъати мактаби саҳнасида «Қиз Жибек» этнофольклорный мюзиклини намойиш этишди. Ушбу лирик поэма қозоқ фольклорининг
жавоҳири ҳисобланади. У ҳаётий воқеаларга асосланган, қиз ва йигит туйғулари,
дўстлик, ватанпарварлимк ҳақида ҳикоя қилади. Ташкилотчилар таъкидлашича,
мюзикл Москва томошабини қалбини забт этди. Динамик сюжет, эҳтиросли мусифа ва артистлар
маҳорати лол қолдирди.
Томошабинларга «Гаухартас» драмаси ҳам тақдим этилди. Қозоғистон пойтахти маданияти кунлари доирасида «Астана – менинг муҳаббатим» деб аталган фоторассомлар кўргазмаси ташкил этилди. Сўнгра пойтахт ҳокимлиги ва Москва ҳукумати делегациялари учрашди. Астана маданияти кунлари Москва халқаро мусиқа уйи саҳнасида ўтказиладиган концерт билан якунланади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси