Навбатдаги съезд 2025 йилда ўтказилади

Навбатдаги съезд 2025 йилда ўтказилади

Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчиларининг VII съездини дунё миқёсидаги тарихий воқеа, деб аташ мумкин. Съезд котибиятининг ХX йиғилишида Парламент Сенати раиси Маулен Ашимбаев таъкидлашича, бу - коронавирус пандемиясидан кейинги илк кенг миқёсли анжуман бўлди. Йиғилишларда пандемиядан кейинги тараққиёт масаласи асосий мавзулар қаторида бўлади. Зеро, дунё миқёсида таранглик тобора кучайиб боряпти. Шундай шароитда форум халқаро ҳамжамият учун муҳим белгилар бериши мумкин.  

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати раиси: 

- Съезд маънавий етакчиларга бевосита мулоқот қилиш, динлараро ва цивилизациялараро диалогларнинг муҳим масалаларини муҳокама қилиш, замонавий дунёдаги долзарб муаммоларни ҳал этиш йўлларини кўриб чиқиш имконини беради.

Сенат раиси таъкидлашича, инсоният тинчлиги ва фаровонлиги йўлида маънавий етакчиларнинг ўзаро фикр алмашуви замонамизнинг энг жиддий муаммоларини ҳал этиш йўлидаги мураккаб саволларга жавоб топишга ёрдамлашади. Съезд котибияти йиғилишида анжуман кун тартиби ва якуний Декларация лойиҳаси кўриб чиқилди. Бундан ташқари, котибиятнинг навбатдаги йиғилиши 2023 йил кузида, саккизинчи съезд эса 2025 йилда ўтказилиши хусусида бир тўхтамга келинди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.