Қосим-Жўмарт Тўқаев бир овоздан «Нур Отан» партияси раиси этиб сайланди. Амалдаги Президент номзоди навбатдан ташқари партия съездида бир воздан тасдиқланди. Унда 400 делегат қатнашди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, 2021 йил якунларига кўра, ҳукумат партия сайлов олди дастурида кўзда тутилган индикаторлардан 74 фоизи бажарилгани тўғрисида ҳисобот берди. Лекин Президент бу маълумотларнинг ҳаққонийлигига шубҳа билдирди ва сайлоолди ваъдалар бажарилишини тўла текшириб чиқишни топширди. Унинг таъкидлашича, партия кузатувчи бўлиб қолмаслиги лозим.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Алматида юз берган тартибсизликлар тергови масаласига ҳам тўхталиб ўтди. «Тегишли органлар айбдор шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш бўйича тергов ишларини олиб боряпти. Бу ишлар фақат қонун доирасида амалга оширилишига асло шубҳаланмаслик зарур. Ҳаммаси Бош прокуратура ва шахсан ўзимнинг назоратим остида бўлади. Биз инсон ҳуқуқларига албатта риоя этамиз», дея таъкидлади Президент.
Абдумалик Сарманов таржимаси