Қозоғистон ва Италия 10 та меморандум имзолади

Қозоғистон ва Италия 10 та меморандум имзолади

Қозоғистон ва Италия Астанада бўлиб ўтган форумда 180 миллион евро қийматга эга 10 та меморандум имзолади. Томонлар машинасозлик, нефть химияси, агросаноат маҳсулотларини қайта ишлаш, металлургия, логистика жараёнларини рақамлаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Бундан ташқари, шартномага кўра, мамлакат ҳудудида қўшма корхоналар ташкил этиш кўзда тутилган. Уларда ишлаб чиқарилган товарлар Хитой, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё бозорларида сотилади. Икки томонлама савдо ҳам фаоллашади. 2024 йилда бу йўналишда салкам 25 фоизлик ўсиш кузатилди. Форумда таъкидлашларича, мазкур кўрсаткич ўсишда давом этади.

Айтмухамет Алдажаров, «Kaztrade» савдо сиёсатини ривожлантириш маркази бош директори:

- Биз «KAZtrade» сифатида мазкур маҳсулотни Италия бозорларида яхши кутиб олишлари учун «Италияда ишлаб чиқарилган» ташаббуси билан чиқиш ниятидамиз. 2024 йилда товар айланмаси 19 миллиард доллардан ошди. Асосан хомашё - нефть, дон, қаттиқ навлардан олинган ун сотилди. Асосан машинасозлик маҳсулотлари импорт қилинди.

Икки томон вакиллари Қозоғистон - Италия ҳамкорлигини янги саҳифаси очилганини тилга олди. У ўзаро фойдали товар алмашиш, шунингдек, технологиялар алмашишга, глобал чорловлар даврида иқтисодий стратегияларни мувофиқлаштиришга ҳам қаратилган.

Антонелло де Риу, Италиянинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

- Бу кун биз учун муҳим. Бугун қатор йўналишларда меморандумлар имзоланди. Шу жумладан, нефть ва газ, нефть химияси бўйича ҳам. Биз учун сув захираларини бошқариш, агросаноатда ҳамкорлик муҳим. Келажакда ҳам жуда кўп миқдорда юқори сифат стандартларига мос Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилмоқчимиз. Италия икки томонлама ўзаро савдо учун қулай шарт-шароитлар яратиш учун ҳаракат қилиш ниятида.

Абдумалик Сарманов таржимаси