Астана иқтисодиётига сармоя ҳажми 588 миллиард тенгега етди

Астана иқтисодиётига сармоя ҳажми  588 миллиард тенгега етди

Йил бошидан бери Астанага йўлланган сармоя ҳажми деярли 10 фоизга ошди ва  588 миллиард тенгега етди. Ҳоким Женис Қасимбек Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга пойтахт тараққиёти ҳақида ахборот берди. Капитал ишлаб чиқариш саноати, таълим, савдо ва логистика соҳаларига йўналтирилган. Президентга шаҳарнинг муҳандислик-коммунал инфратузилмаси ва Smart City лойиҳасининг амалга оширилиши ҳақида ҳам маълумот берилди. Шунингдек, пойтахтда енгил рельсли транспорт ҳаракати тўлиқ йўлга қўйилган ва ҳозирги вақтда Астана ЛРТ иккинчи навбатини ишга тушириш лойиҳаси ишлаб чиқиляпти. Тез орада мамлакатнинг бош шаҳрида  12 та ўқув муассасаси, олтита болалар боғчаси ва ўнлаб жамоат масканлари очилади. Бундан ташқари, Астана янада кўпроқ яшил тус олади, пойтахтда 1 миллиондан ошиқ дарахт ва кўчат ўтқазилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси