Қозоғистон
Ҳукумати етакчилари Сеулдаги роуд-шоуда Alatau City лойиҳаси
тақдимотини ўтказди. Бош вазир ўринбосари Қанат Бўзумбаев инвесторлар ва
ҳамкорларга бўлажак технологик компаниялар маркази ва экспортга мўлжалланган корхоналар истиқболлари тўғрисида гапирди. Янги
шаҳар Алмати вилоятидаги асосий транспорт магистраллари чорраҳасида жойлашган ва
88 минг гектар майдонни эгаллаган. Зона махсус иқтисодий мақом олади, унда
бизнес учун имтиёзли солиқлар ва преференциялар кўзда тутилган.
Эслатамиз,
Президент Фармонига кўра, Alatau City расман пешқадам тараққиёт шаҳарлари
қаторига киритилган. Ҳукумат қошида уни бошқарувчи кенгаш тузилган. Форум
доирасида Қозоғистон ва Жанубий Корея ўртасида энергетика, транспорт, таълим ва
барқарор ривожланиш бўйича меморандумлар тузилди. Жумладан, Яшил
ўсиш глобал институти, Корея аэропортлари корпорацияси ва KAIST билан шартномаларга эришилди. Томонлар икки томонлама ҳамкорлик ўсиб
бораётганини таъкидлади. Ўтган йили Корея республикамизнинг савдо ҳамкорлари
илғор ўнлигига кирди, инвестиция ҳажми бўйича учинчи ўринни эгаллади.
Қатнашчилар қўшма ташаббусларни янада ривожлантириш,
иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

