Нўмон Куртулмуш: Қозоғистон ривожланишнинг янги босқичига чиқди

Туркийлар интеграцияси иқтисоддан маданиятгача бўлган даражада ривожланишнинг янги босқичига чиқди.  Бунда Туркий давлатлар ташкилотининг хизмати катта. Туркийзабон мамлакатларнинг замонавий дунёди, халқаро даражада ўзига яраша ўрин олишга интилиши ҳам табиий ҳол. Глобал ўзгаришлар сабабли, шу жумладан, транзит-транспорт соҳасида катта иқтисодий имкониятлар очиб берадиган ягона йўл танлай олиш жуда муҳим.  Silk Way телеканалига берган эксклюзив интервьюсида Туркия Миллат мажлиси раиси Нўмон Куртулмуш шу мавзуда гапирди.

Нўмон Куртулмуш, Туркия Буюк Миллат мажлиси раиси:

- Бундай интеграция туркий давлатлар учун янги имкониятлар очиб беради. Гап 300 миллион нафар Марказий Осиёдан Болқон ярим оролигача бўлган кенг ҳудудда яшаётган туркийзабон халқлар вакиллари ҳақида кетяпти. Бошқа давлатларда ҳам кам сонли туркий этник гуруҳлар истиқомат қилади. Бугунги кунда умумий кучларимиз ва имкониятларимизни бирлаштиришимиз жуда муҳим аҳамиятга эга. Умумий манфаатлар сари интилиш мамлакатларнинг жадал ривожланиши ва салоҳиятини оширишига имкон яратади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.