Астанада Марказий Осиё давлатлари божхона хизматчилари тажриба алмашяпти

Глобал маҳсулот етказиб бериш занжири ва замонавий савдо инновацияларни талаб қилади. Товар айланмасини тартибга келтириш учун Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари божхона билан боғлиқ эҳтимолларни бошқариш бўйича энг яхши амалиётларни баҳам кўряпти. Ташқи савдо жараёнларини оптималлаштиришда энг муҳим факторлардан бири малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади. Бутунжаҳон Божхона ташкилоти ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги бу борада махсус таълим дастури ишлаб чиқди.

Мотохиро Фуджиммитсу, Бутунжаҳон Божхона ташкилоти ва JIGA қўшма дастури менежери:

– Мастер-тренерлар дастуридан мақсад – минтақада савдо оқимларини кенгайтириш, хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беришдан иборат. Ўзингизга маълум, Транскаспий Халқаро транспорт йўлаги Марказий Осиё учун тобора кенг аҳамиятга эга бўлиб боряпти. Бу йўлдаги таваккалларни таҳлил қилиш шубҳали товарларни аниқлаш калити ҳисобланади. Натижада, товар айланмаси оптималлашади. Буни ҳар бир божхона ходими билиши керак. 

Дастур иштирокчилари таваккалларни бошқариш ва товар чиқариш вақти тизимини ўрганишга асосий эътиборини қаратади. Соҳага рақамли тизимларни жалб этиш учун инвестициялар киришига эришиш ҳам муҳокама қилинади. Қозоғистон мутахассислари бу борада тажрибага эга.

Лаззат Қасимқулова, Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси таълим-услубият маркази раҳбари ўринбосари:

– Бизда божхона тизимини рақамлаштириш жуда юқори даражада. Кўплаб янги лойиҳалар ишга тушириляпти. Ҳар бир божхона постида рентген аппаратлари бор, улар орқали тасвирни таҳлил қилишни ўргатамиз. Буни божхона ходимлари ҳам, чегарачилар ҳам ўрганиши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси.