Алматида бўлиб ўтган Евроосиё Ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида ЕОИИ доирасида давлатлар ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Бугунги кунда мазкур давлатлар иқтисодий соҳада фаол иш юритяпти. Иттифоқ ялпи ички маҳсулоти ўсиши 2024 йилда 4 фоиздан ортиши кутиляпти. Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектеновнинг маълум қилишича, Евроосиё Ҳукуматлараро кенгаши халқаро мулоқот майдончаси сифатида муҳим аҳамиятга эга. Унда қабул қилинган қарорлар интеграция жараёнларига янги туртки беради. Томонлар агросаноат мажмуасида ҳамкорлик, уни қўллаб-қувватлаш механизмлари бўйича фикр алмашди. Селекция, зироатчилик экинлари уруғчилиги, чорвачилик, маҳсулотни қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчилар ташкилот доирасида интеграцияланган ахборот тизимларини ривожлантириш масаласини кўриб чиқишди. Томонлар бу йўналишда фаолиятни кенгайтириш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

