Мустақиллик йилларида Қозоғистонга 1 миллион 130 минг қондош кўчиб келди

Мустақиллик йилларида Қозоғистонга 1 миллион 130 минг қондош кўчиб келди

Жорий йил бошидан буён уч мингдан зиёд одам қондош мақомини олди. Уларнинг ярмидан зиёди Хитойдан, 31 фоизи Ўзбекистондан, қолганлари Туркманистон, Монголия, Россия ва бошқа давлатлардан. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, қондошлар мамлакатнинг турли ҳудудларига жойлашган. Ақмўла, Абай, Қўстанай, Павлодар, Шарқий ва Шимолий Қозоғистон вилоятларига жойлашганларга давлат ёрдами бериляпти. Шу жумладан, кўчиб келишида бир марталик субсидия, бир йилгача уй-жой ижараси ва коммунал хизматлар ҳаққини тўлаш учун маблағ берилади. Эслатамиз, 2023 йилдан буён пилот тартибида қондошлик мақоми «ягона дарча» тамойили асосида Қозоғистон элчихоналари орқали бериляпти. Янги механизм қатор масалалар, шу жумладан, иш, уй-жой берилиши, қондош мақомини олиш масалаларини республика ҳудудига кирмай туриб ҳал қилиш имконини беради. Янги форматда этник қозоқлардан 6 мингдан зиёд ариза олинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.