Қозоғистон Президентининг Туркияга ташрифи стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, турли соҳаларда
шерикликни кенгайтиришда катта аҳмият касб этади. Томонлар икки давлат ўртасидаги муносабатларни
шартномавий асосда мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор ҳужжатларни имзолади. Келишувлар
иқтисодиёт, энергетика, таълим, мудофаа, транспорт каби истиқболли йўналишларга
доир. Эксперт Жанибек Аринов шундай фикр билдирди. Шу билан бирга, Қосим-Жўмарт
Тўқаевнинг турк бизнеси вакиллари билан учрашуви ҳам катта аҳамият касб этади. Бу
ҳамкорликнинг каттагина салоҳиятидан дарак беради. Мамлакатимиз янги
сармояларни жадал жалб этади ва қўшма лойиҳаларни таклиф қилади.
Жанибек Аринов, Халқаро муносабатлар бўйича эксперт:
- Биз учун муҳим
йўналишлардан биттаси транспорт ташувлари, транспорт йўлаклари, Қозоғистон орқали ўтадиган, Озарбайжон, Грузия
ва Туркияга борадиган middle corridor - Ўрта йўлак бўлиб,, бу борада Туркия биз
учун ўта муҳим. Туркия билан боғлиқ иккинчи жиҳат - мудофаа соҳасидаги шериклик. Турк компаниялари билан кўплаб шартномалар имзоланди. Мудофаа вазирлиги мисолида, кадрлар тайёрлаш, тажриба
алмашиш, қўшма ўқувлар шаклидаги ҳамкорлик жуда яхши равнақ топмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси

