Қозоғистон Президент Саха Республикаси етакчиси Айсен Николаевни қабул қилди

Қозоғистон Президенти Саха Республикаси раҳбари Айсен Николаевни қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ўзаро муносабатларнинг фаол ривожланаётганини кўрсатиб ўтди. Товар айланмаси кескин ортиши ҳам мана шу фикрга далил бўла олади. Республикалар қишлоқ хўжалиги, қазиб олиш саноати, рақамли технологиялар ва туризмда биргаликда самарали ишлай олади. Давлат раҳбари Қозоғистонда Саха Республикаси кунлари ўтказилишини қутлади. Тадбир доирасида маданий ва спорт тадбирлари, шунингдек, Астана ва Алматида Ёқутистоннинг инвестициявий ва туристик салоҳияти тақдимоти ташкил этилади. Айсен Николаев қозоғистонликларга ушбу кунларда тошқинлар туфайли юзага келган барча  қийинчиликларни енгиб ўтишни тилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси.