Мустақиллик қарорлар

Мустақиллик қарорлар

Бугун Қозоғистон Мустақилликнинг 31 йиллигини нишонлайди. 1991 йил 16 декабрида республика давлат суверенитети тўғрисида қонун қабул қилинган. Бу сана қозоғистонликлар учун алоҳида аҳамиятга эга. У халқаимиз ва мамлакатимиз мустақиллиги учун курашганлар хотирасини ўзида акс эттиради. Мустақиллик эълон қилиниши Қозоғистоннинг энг янги тарихи бошланганини кўрсатди. Ҳозир республика фаол ривожланмоқда, инвестициявий, иқтисодий, транспорт-логистика салоҳиятини ривожлантирмоқда. Марказий Осиёда пешқадам. Жаҳон саҳнасида у ядро қуролига қарши ва тинчлик ўрнатишга йўналтирилган глобал ташаббуслари билан машҳур.

Султан Акимбеков, политолог:

- Қозоғистон кўп векторли сиёсатини давом эттиради. Бу эса бизнинг энг муҳим ютуқларимиздан бири. Бундан ташқари, турли зиддиятларда воситачи вазифасини бажармоқда. Бу ҳам жуда муҳим. Чунки «ҳалол брокер» мавқеига эга бўлиш аҳамиятли факторлдардан бири. Атрофдагиларнинг турли даъволари йўқлиги ҳам муҳим. Менимча, Қозоғистон бирорта давлат билан зиддиятларга бормаган ягона мамлакат.

Қозоғистон -  демократик, дунёвий, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат. Унда 130 дан зиёд турли этнос вакиллари тинч-тотув яшаяпти. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, мамлакат аҳолиси 19 миллион 715 минг кишига етди.

Мақсат Жақауов, сиёсатшунос:

- Мустақиллик – ҳар бир фуқаронинг қадрияти! Бундан ташқари, мамлакатииз асосий қадриятлари қаторида миллий бирлик, жамиятимиздаги тинчлик ва тотувликни кўрсатиш мумкин. Мустақиллик куни – замонавий Қозоғистоннинг энг муҳим байрами. Бу воқеа халқимиз учун муҳим, айни вақтда, бутун инсоният тараққиёти йўлини ўзгартирди. Мустақиллик куни қиймати Янги йилдан кам эмас.

Абдумалик Сарманов таржимаси