Қозоғистон Президенти пойтахтнинг қатор объектларини бориб кўрди

Қозоғистон Президенти пойтахтнинг қатор объектларини бориб кўрди

Қозоғистон Президенти архиви Алматидан Астанага кўчирилди. Бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев унинг янги биносига борди. Унда Қозоғистоннинг 1918 йилдан кейинги сиёсий тарихига, шу жумладан, давлатчиликнинг оёққа туриши, ички ва ташқи сиёсат, ислоҳотлар оид материаллар тўпланган. Эндиликда у мамлакат ҳужжатлари йиғиладиган жойгина эмас, таълимий ва илмий-услубий марказ сифатида ишлайдиган Марказий Осиёдаги дастлабки архивга айлантирилади. Махсус бунёд этилган бинода лаборатория мажмуаси, интерфаол экспозиция ва мутолаа заллари, архив сақланадиган бўлмалар бор. 24 хонада нафақат қоғоз материаллар, балки аудиовизуаль, электрон ҳужжатлар жамланади.

Сўнгра Қосим-Жўмарт Тўқаев реконструкцияланган Қозоғистон Санъат миллий университетига борди. Унинг янгиланган бош корпуси ҳудуди 10 мингдан 38 минг квадрат метргача кенгайди. Бу ерда 1 минг 100 ўринли катта концерт зали, академик мусиқа учун кичик зал, таклиф қилинган рассомлар ва талабалар кўргазмалари учун галереялар,  репетиция студиялари ҳам бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси