Бугун Ақўрдада Қозоғистон Президентига 9 та давлат – Кипр Республикаси, Япония, ХХР, Австрия, Буркина-Фасо,
Лаос Халқ Демократик Республикаси, Янги Зеландия, Дания ҳамда
Словениянинг фавқулодда
ва мухтор элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Дипломатларга мурожаат қилар экан,
Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон
глобал миқёсда ҳам, минтақавий даражада ҳам тинчликсевар ташқи сиёсат юритишини
таъкидлади. Мамлакатимиз халқаро майдонда фаол иштирокчи саналади, Марказий Осиёдаги энг йирик
иқтисодиётга эга. Қозоғистон бозори, дея уқтирди Давлат раҳбари, иқтисодий
ҳамкорлик учун очиқ. Тадбир якунида
Қосим-Жўмарт Тўқаев элчиларни расмий дипломатик миссиялари бошлангани билан
табриклади.
Марк Жулиан Трейнор, Янги Зеландия Фавқулодда ва мухтор элчиси:
- Янги Зеландия ва Қозоғистонни илиқ муносабатлар
ўзаро боғлаб туради. Савдо ва инвестициялар, ядро қуролини тарқатмаслик,
тинчлик ва хавфсизлик каби муҳим масалаларда манфаатлар, мақсадлар умумий.
Хан Чунлин, ХХР Фавқулодда ва мухтор элчиси:
- Хитой ва Қозоғистон – яхши қўшнилар, умумий тоғ ва
дарёлар боғлаб туради, ўзаро ютуқ ва ўсиш учун яхши дўст ва яхши ҳамкорлардир. Бизнинг
икки тарафлама муносабатларимизда ўсиш ва илгарилаш кузатилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

