Давлат раҳбари Туркия вице-президентини қабул қилди. Жавдет
Йилмаз Қозоғистонга биринчи марта ташриф буюрди. Юксак мартабали меҳмонни қутларкан, Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркия мамлакатимизнинг стратегик ҳамкори,
қардош давлатларни ўзаро ҳурмат ва ишонч
бирлаштиришини таъкидлади. Суҳбатдошлар саноат, энергетика,
логистика, агросектор, таълим, туризм
ва бошқа соҳаларда алоқаларни ривожлантириш
истиқболларини муҳокама қилди. Астанада бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия муносабатларни
янада яхшилашга хизмат қилади, деди Қосим-Жўмарт Тўқаев. Томонлар халқаро воқеалар, шу жумладан, Яқин Шарқдаги вазиятни ҳам муҳокама қилди. Қозоғистон
Президенти яқинда ташкил этиладиган Анталия дипломатик форумида қатнашишини тасдиқлади, Туркиянинг минтақада барқарорликни танлашдаги хизматларини юқори баҳолади. Жавдет Йилмаз
турк раҳбарининг илиқ тилакларини билдирди. Унинг таъкидлашича, Президент Ражаб Тойиб Эрдўғон Қозоғистонга ташриф, Туркистонда бўлиб
ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитига алоҳида эътибор билан қарайди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
–
Дипломатик алоқалар ўрнатилганидан сўнг ўтган салкам 35 йил давомида муносабатларимиз мунтазам
ривожланиб борди ва янги сифат даражасига чиқди. Қозоғистон ва Туркия ўртасида
ҳеч қандай зиддият йўқ. 14 май куни Президент Ражаб Тойиб Эрдўғон
мамлакатимизга давлат ташрифи билан келади. Ушбу ташриф доирасида Стратегик
ҳамкорлик кенгаши йиғилиши ўтказамиз ва қатор шартномаларни имзолаймиз.
Жавдет Йилмаз, Туркия вице-президенти:
- Илиқ кутиб
олганингиз учун самимий миннатдорчилик билдирамиз. Сизга Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон ва турк халқининг
саломини олиб келдим. Сизнинг раҳбарлигингизда Қозоғистонда амалга
оширилаётган ислоҳотлар мамлакат барқарорлигини мустаҳкамлайди. Референдумда қабул қилинган
янги Конституция мамлакат
фойдасига хизмат қилишини тилаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

