Қосим-Жўмарт Тўқаев Ҳукумат билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Давлат
раҳбари тараққиётнинг асосий кўрсаткичлари, республика бюджетининг 7 ойда
бажарилиш аҳволи ва 2025-2027 йиллар учун бюджет лойиҳаси параметрлари бўйича
маърузаларни тинглади.
Шу билан бирга, Ҳукуматнинг ўрта муддатли даврга оид прогнозлари ҳам маълум қилинди. Хусусан, келаси
йили иқтисодиётда 5,6 даражали ўсиш, инфляцияда 5,5-7,5 фоизгача пасайиш кутилмоқда. Давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамасига
макроиқтисодий ва давлат бюджети кўрсаткичларни прогнозлаш сифатини оширишни, шунингдек, давлат сарфларини белгилашнинг аниқ механизмини жорий этишни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси