Давлат раҳбари «Қазпошта» раҳбарини қабул қилди

Давлат раҳбари «Қазпошта» раҳбарини қабул қилди

Қозоғистонда электрон тижорати субъектлари учун ягона экотизим яратиляпти. Почта хизмати миллий оператори бошқаруви раиси Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Асел Жанасованинг таъкидлашича, бунинг учун компания фулфилмент-марказларни ривожлантиряпти, мамлакатдаги ва хориждаги маркетплейслар буюртмаларини топшириш пунктларини очиб, омбор ва почтоматлар тармоғини кенгайтирмоқда. Бундан ташқари, Қозоғистоннинг олис аҳоли манзилгоҳларида филиаллар очиш, Ақтўбе, Туркистон ва Алмати вилоятларида логистика хабларини бунёд этиш мўлжалланган. Астанада эса ушбу ҳафта янги хаб иш бошлайди. Қабул ниҳоясида давлат раҳбари компаниянинг молиявий аҳволини яхшилаш ва қишлоқ аҳоли манзилгоҳларида кўрсатилаётган ижтимоий давлат хизматларини кенгайтиришни топширди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.