Мультфильмлар учун сунъий интеллект ёрдамида сурдотаржима

Мультфильмлар учун сунъий интеллект ёрдамида сурдотаржима

Мамлакат телевидениясида биринчи марта эшитиш қобилиятида нуқсони бор болалар учун севимли мультфильмлар сунъий интеллектли виртуал 3D-аватар ёрдамида сурдотаржима қилинди. «Silk Way» телеканали билан бирга Қозоғистон Президенти Телерадиомажмуаси таркибига кирувчи «Jibek Joly» телеканалида тонгги прайм-таймда намойиш қилинган мультфильмлардан бири ишоралар тилига таржима қилинди. Таъкидлаш лозимки, бу аудитория бежиз танланмаси - мамлакатда 5 минг нафардан зиёд эшитиш қобилияти бузилган болалар бор.


Еркежан Кунтуған, «Jibek Joly», «Silk Way» телеканали бошқарувчи директори:


- Мамлакатимизда ахборот дастурлари сурдотаржима билан берилиши керак. Аммо телевидениеда бу йўналишда мутахассислар кам, шунинг учун фақат янгиликларда ишоралар тили қўлланилади. Ва уларни катталар томоша қилади. Шунинг учун биз эшитишда муаммоси болалар аудиторияси учун мультфильмлар билан ишлашга қарор қилдик.


Лойиҳа муаллифлариҚозоғистонлик лойиҳа муаллифлари таъкидлашича, нейротармоқ овозни таҳлил қилади ва матнга айлантиради, сўнгра у ишоралар шаклида намойиш этилади. Бу жараён мазмунни тушунишга ёрдам беради.


Нурзада Амангельди, ишланма муаллифи:


- Мен учун энг кучли эксперт — бизга ёрдам берган бола ва у билан шуғулланаётган сурдопедагог. Уларга маслаҳат солдик. Шундай таклиф қилишди: болалар севган мультфильм персонажларидан фойдаланиш мумкин, масалан, роботдан. Балки у орқали маълумот қабул қилишлари осонроқ ва қизиқарли бўлар. Шу тариқа, ишланмамиз уларга мослаштирилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси