«Астана Опера» театрида X юбилей мавсуми бошланди

«Астана Опера» театрида X юбилей мавсуми бошланди

«Астана Опера»да 10-юбилей театр мавсуми бошланди. Тайёргарлик жараёни ярим йилдан кўпроққа чўзилди. Юксак санъат шинавандалари учун махсус бир нечта ўзига хос премьера тайёрланди.

Азамат Жилтирқўзов, «Астана Опера» театри опера труппаси директори:

- Бу қозоғистонлик композитор Балнур Қидирбекнинг «Қалқаман» операси, шунингдек, Прокофьевнинг «Золушка» балети. Шу билан бирга, камер залида янги операларимизни кўрсатамиз, орасида «Канбак шал» болалар операси ҳам бор. Ушбу мавсум учун режалар шундай.

Пойтахт аҳли ва меҳмонларини яна бир сюприз кутади. Театр саҳнасида гала-операда жаҳон саҳнаси примадоннаси, «Грэмми» мукофоти соҳибаси Суми Чо чиқиш қилади. Хорижлик санъаткор «Астана Опера» саҳнасида илк марта чиқмаяпти, ўн йил олдин ҳам шу ерда концерт берган. Ва у яна бир бора Азамат Жилтирқўзов, Медет Чўтабаев ва Татьяна Вицинская каби юртимиз юлдузлари билан бирга қозоғистонлик томошабин қаршисига чиқишдан мамнун.

Суми Чо, Опера хонандаси, Жанубий Корея: 

- Мен учун «Астана Опера» театрининг юбилей мавсумида ўз ижодимни намойиш этиш катта шараф. Театр жамоаси, истеъдодли ҳамкасбларим, саҳна юлдузлари билан яхши танишман. Таклифнома олганимдан мамнунман, бу ерлик томошабин билан тез-тез кўришиб туришни истардим.

Таъкидлаш жоиз, тадбир Корея Республикаси ҳамда Қозоғистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида ташкил этилди.

 

Хуршида Абдуллаева таржимаси.