Қозоғистонда бешта сейсмик станция барпо этилади

Қозоғистонда бешта сейсмик станция барпо этилади

2026 йилгача Қозоғистон ҳудудида бешта сейсмик станция барпо этилади. Шунингдек, «Алмати» марказий сейсмик обсерваториясида капитал таъмирлаш ишлари ўтказилди. Бу ишларни Хитойнинг Зилзила бўйича маъмурияти Геофизика институти молиялаштиради. Сейсмологик кузатув ва тадқиқотлар миллий илмий маркази ҳамда ХХРнинг Шинжон Уйғур мухтор туманининг зилзила бўйича агентлиги тегишли меморандумни имзолади. Мамлакатимиз Фан ва олий таълим вазирлиги берган маълумотга кўра, июль ойида Хитойда зилзилани прогнозлаш бўйича халқаро йиғилиш бўлиб ўтади. Унда юртимиздаги Сейсмологик кузатувлар маркази олимлари ҳам қатнашади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси