«Қозоғистон халқига» жамғармаси 2 мингдан зиёд таълим грантлари ажратади

«Қозоғистон халқига» жамғармаси 2 мингдан зиёд таълим грантлари ажратади

«Қозоғистон халқига» жамғармаси мактаб битирувчилари ва талабалар учун 2 минг 350 таълим гранти ажратади. Бакалаврларга 40 минг тенге миқдорида стипендия берилади. Жамғарма матбуот хизмати маълум қилишича, аввалига 360 грант ажратиш режалаштирилган, лекин бепул таълим олиш ҳуқуқига эга шахслардан кўплаб аризалар тушгани сабабли улар сони кўпайтирилган. Жамғарма ҳисобидан ишлоқлардаги кам таъминланган оилалар фарзандлари, етимлар, алоҳида эҳтижга эга ёшлар ўқиши мумкин. Таъкидлаш зарурки, пулли бўлимларда ўқиётган талабалар ҳам грант учун ариза бера олади. Бунинг учун 25 августгача ариза ёзиш керак. Абитуриентлар эса 17 августгача улгуриши шарт. Лойиҳа талаблари билан жамғарманинг расмий сайтида танишиш мумкин.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.