Муқобил энергиянинг истиқболлари юксак

Муқобил энергиянинг истиқболлари юксак

Туркистон вилоятида 2025 йилгача 48 МВт қувватга эга 7 та янги тикланувчи энергия манбалари объектлари бунёд этилади. Уларнинг 4 таси сувдан, 3 таси қуёшдан қувват олади. Лойиҳалар хорижлик инвесторлар ёрдамида рўёбга чиқарилади. Станциялар тўла куч билан ишлай бошлагач, энергиянинг бир қисми экспорт қилиниши кутиляпти. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда минтақа ТЭМ орқали электроэнергия олишда республикадаги илғор ҳудудлар қаторига кирган.

 

Роза Сариева, Туркистон вилояти Энергетика ва уй-жой-коммунал хўжалик бошқармаси бошлиғи ўринбосари:

 

– Шу кунларда минтақада умумий қуввати 278 МВт бўлган 21 та тикланувчи энергия манбалари объектлари мавжуд. Улардан саккизтаси 16 МВт қувватга эга қуёш электростанциялари, 13 таси 262 МВт қувватга эга конденсатловчи электростанциялар. Улар минтақанинг кундалик эҳтиёжини қоплаш учун ишлаяпти.

 

Шу кунларда Қозоғистонда ишлаб чиқарилаётган электроэнергияда тикланувчи энергия манбалари улуши 6 фоизни ташкил қилади. Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, 2030 йилга бориб «яшил» энергиянинг  умумий балансдаги улуши 15 фоизга етади. Бунга эришиш учун тегишли вазирлик ҳар йили кимошди савдолари  ўтказади ва йирик лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун инвесторларни жалб қилади.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.